Раҳим Каримов ОЧЛ ярим финалида ишлайди

Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган «Ал-Айн» – «Ал-Ҳилол» учрашувида ишлаш учун иорданиялик ҳакамлар жамоаси тайинлов олди. Қувонарли жиҳати, мусобақанинг ушбу ҳал қилувчи баҳсларидан бирига бир нафар видео ассистентимиз ҳам жалб этилди. Бу хусусида ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар бермоқда.

БААнинг Ал-Айн шаҳрида ўтадиган учрашувни бошқариш вазифаси Адҳам Муҳаммадга ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Мустафо ва Аҳмад Муаннас ёрдам берса, малайзиялик Назми Насаруддин захира ҳаками вазифасини бажаради.

ВАР ҳакамлари сифатида эса вакилимиз Раҳимбек Каримов ҳамда сингапурлик Муҳаммад Тоқи рўйхатдан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!