Ракитич: Вальверде мени қайси позицияга қўйса ҳам ўйнайвераман

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич кеча Ла Лиганинг 24-тури доирасида бўлиб ўтган “Эйбар”га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз “Барселона”ни мусобақада яққол пешқадамлик қилишини таъминлайдиган муҳим уч очкони қўлга киритдик.

Вальверде мени қайси позицияга қўйса ҳам ўйнайвераман. Муҳими жамоага ёрдамим тегаётгани”, - дейди хорватиялик футболчи.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум Ла Лигада жами 23та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!