Рамос "Леганес"га қарши баҳсда "Реал"га ёрдам бериши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос ниҳоят жароҳатидан қутулиб, сафга қайтди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича тажрибали ҳимоячи “Леганес”га қарши бўлиб ўтадиган Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида иштирок этиши мумкин.

Маълумот учун, “Реал” ҳамда “Леганес” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан тунгги соат 01:30 бошланади. Эслатиб ўтиш лозимки, “қироллик клуби” дастлабки баҳсда сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!