Рақиб “Сити” тайёрлаган суперфутболчини текинга олади

“Челси” ички чемпионатдаги ашаддий рақибларидан бўлмиш “Манчестер Сити” тарбиялаган футболчини бепул қўлга киритишга уринмоқда.

Италиялик инсайдер Фабрицио Романо “аристократлар” ёзда “Фулхэм” вакили Тосин Адарабиойо ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабар тарқатди.

26 ёшли марказий ҳимоячи беш яшарлигида “Манчестер Сити”га келган ва ушбу клубда тарбияланган. Тосин 14 ёшида 18 ёшгача бўлган футболчилардан тузилган таркибда ўйнарди.

2016 йили Адарабиойо асосий жамоа сафида кубок учрашувида дебютини ўтказди.

Кейинчалик асосий таркибга киритилмаган футболчи ижара асосида “Вкст Бромвич” ва “Блэкберн” клубларига жўнатилди. 2020 йилда эса, “Фулхэм”га сотиб юборилди.

30 июнь куни Адерабиойонинг “Фулхэм” билан амалдаги шартномаси тугайди. “Челси” шундан фойдаланиб, уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию