Рашидовнинг энг машҳур жамоадоши "Ал-Жазира"ни тарк этди

Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Жазира” клуби ярим ҳимоячиси Лассана Диарра эркин агентга айланди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича 32 ёшли футболчи билан имзоланган шартнома ҳар иккала томоннинг розилиги билан бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор француз ОАВлари Диарранинг ПСЖ билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Диарра ўз вақтида Махачкаланинг “Анжи” клубида (2012-2013) ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан, кейинроқ эса Москванинг “Локомотив” клубида (2013-2014) терма жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисов билан бирга тўп сурган. “Ал-Жазира”да эса яна бир ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов билан бирга ҳаракат қилиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!