Расман! Баҳром Абдураҳимов - "Пахтакор" футболчисига айланди (Фото)

"Насаф" ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов "Пахтакор"нинг учинчи келишувига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
2017 йилги мавсумда 30 ўйинда 10 гол муаллифи бўлган ярим ҳимоячи фаолияти давомида олий лигада "Андижон" ва "Насаф" шарафини ҳимоя қилган. Олий лигада 146 ўйинда 17 тўп киритишга эришган. Қарши клуби сафида Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан.
 
"Пахтакор" ва Абдураҳимов ўртасида икки йиллик шартнома тузилди.
 
 
Баҳром Абдураҳимов ҳақида маълумот
 
Туғилган санаси: 11.12.1988
 
Туғилган жойи: Андижон
 
Ютуқлари: Ўзбекистон Кубоги соҳиби - 2015, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2016.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!