Расман! "Барселона" Кубарси билан шартномани узайтирди

Пау Кубарси "Барселона" билан шартномасини узайтирди.

Каталония клуби 17 ёшли ҳимоячи билан шартномани 2027 йилнинг 30 июнига қадар узайтирганини маълум қилди. Янги шартномада унинг товон пули 500 миллион евро этиб белгиланди.

Кубарси шу йилнинг январь ойида "Барса"нинг асосий жамоасида дебют қилди ва ҳозирга қадар 20 та учрашув ўтказишга улгурди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию