Расман! “Бухоро” Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов билан ҳам шартнома имзолади

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги “Бухоро” ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Яқинда жамоа йиғинига мамлакатимизнинг таниқли футболчилари - Шавкат Муллажонов билан Шавкат Саломов келиб қўшилгани ҳақида хабар бергандик. Куни-кеча ушбу тажрибали ўйинчилар билан клуб ўртасида расмий келишувга эришилди ва томонлар ўзаро шартнома имзолади.

Шу тариқа Муллажонов билан Саломов жорий мавсумни “Бухоро”да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тошкентдаги йиғин чоғида мураббийлар яна айрим футболчилар билан ҳам дўстона равишда хайрлашиши кутилмоқда. Уларнинг кимлиги синов-назорат учрашувларидан сўнг аниқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” 13 январь куни “Машъал”га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!