Расман: Дилёр Ирматов "Металлург" билан шартнома имзолади

 

Супер лига клублари мавсум аввалида ўз таркибларини кучайтиришга катта эътибор бериб юборишган.. Жумладан, мухлислар 2018 йилги мавсумда Бекободнинг “Металлург” жамоасида ҳам бир қатор янги номларни кўришади. Ўтган ҳафта йиғин якунларига кўра жамоа кўригида бўлиб турган Дилёрбек Ирматов билан шартнома имзоланди.
Дилёрбек Ирматовни футбол мухлислари Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидаги иштироки орқали яхши танишади. Саккиз мавсум “Нефтчи”да муваффақиятли тўп сурган Ирматов “Металлург”нинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашига ишонамиз. Тез орада бекободликлар сафини тўлдирган ўйинчиларнинг қайси рақамларда майдонга чиқиши маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Дилёрбекка қадар “Металлург” дарвозабон Никита Рибкин, ҳимоячи Шерзод Файзиев ҳамда ярим ҳимоячи Шаҳзодбек Шайманов лар билан шартномани расмийлаштирганди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!