Расман! Коке "Атлетико" билан шартномани янгилади. Энди у аввалгидан камроқ маош олади

2011 йилдан бери "Атлетико"нинг асосий жамоасида тўп тепиб келадиган Кокенинг мавсум сўнггида "матрасчилар"ни тарк этиш имконияти бор эди, лекин у билан шартнома яна бир йилга узайтирилди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, эндиликда 2025 йилгача амал қиладиган битимни яна янгилаш имконияти ҳам бор. Шунингдек, ярим ҳимоячи маошини 8 миллион евродан 3 миллион еврогача камайишига рози бўлди. Мадрид клуби бу ёзда бир нечта кўп ойлик оладиган футболчиларидан қутилмоқчилиги борасида миш-мишлар мавжуд. 

Коке учун ушбу мавсум ҳам кўтарингки кайяифтда ўтмоқда. У жамоаси таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!