Расман! "Локомотив" янги мавсумда SABER либосларидан фойдаланади

"Локомотив" SABER билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Локомотив" ПФК SABER бренди билан шартнома имзолади. Ушбу мавсумда жамоамиз футболчилари ва мураббийлар SABER спорт кийимларини кийишади.

Ўтган мавсум "Жако" фирмаси либосларидан фойдаланган эдик. Бу йил эса клубимиз SABER билан ҳамкорлик қилишни лозим топди", - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, SABER бренди тарихи 2019 йилдан бошлаб йўлга қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!