Расман! "Металлург" яна бир эронлик футболчи трансферини эълон қилди (фото)

Ризо Яздандўст расман “Металлург” аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Бекободнинг “Металлург” жамоаси Эрон терма жамоаси аъзоси билан бир йиллик шартнома имзолади. Профессионал футболдаги фаолиятини “Санат Нафт” ёшлар жамоасида бошлаган Яздандўст тез орада мазкур жамоанинг асосий таркибидан муқим жой эгаллади.

2018 йилги мавсумда ярим йил “Нафт Масжид Сулаймон” жамоасида ўйнади. Кейинги йилларда эса “Мес Рафсанжани”, “Эстеглал” (Хузестон), “Шахр Ходру”, “Тракторсози” жамоаларида ўйнади. 2023 йилдан эътиборан яна қадрдон жамоаси “Нафт МС” жамоасига қайтди.

Профессионал футбол фаолияти давомида Форс кўрфази профессионал лигасида 51 та, Азадеган лигасида 51 та, Хазфи кубогида 3 та ўйин ўтказган. 4 та гол урган.

яздандўст

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!