Расман! Моурино яна икки йил МЮда ишлайди

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи  Жозе Моуриньо жамоа билан шартномасини узайтирди. Янги шартномага кўра, португалиялик футболчи Манчестер клубини 2020 йилга қадар бошқаради.

Келишувга кўра, мазкур шартнома яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Унинг бундан олдинги шартномаси эса келгуси йили ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Моуриньо “қизил иблислар” бошқарувига 2016 йилда келган ва жамоа билан 3 та соврин ютишга эришди.

“Мен “Манчестер Юнайтед” устози эканлигимдан фаҳрланаман. Менинг ишимни юқори баҳолаган раҳбариятга ва ижрочи директори – Эд Вудвордга раҳмат айтаман. Улар мену шундай буюк жамоанинг келажаги  сифатида кўраётганларидан ғоят  шодман”, – деб айтин ўтди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!