Расман! Отаменди 2022 йилгача "Сити"да қоладиган бўлди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Николас Отаменди "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича 29 ёшли аргентиналик футболчи 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномани имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Отаменди "Манчестер Сити" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг аввалги келишуви 2020 йилга қадар тузилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!