Расман! Рашидхонов яна "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади (фото)

Ислом Рашидхонов "Локомотив"га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

"Аввалги икки мавсумни "Локомотив"да ўтказган моҳир ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов бироз танаффусдан сўнг яна "темирйўлчилар" сафига қайтди. Рашидхонов ўтган мавсум якунига етганидан сўнг жамоани тарк этиб, қисқа муддат "Навбаҳор-Фарм"да фаолият олиб борди.

Иккинчи давра старти олдидан эса у "Локо"га қайтишни маъқул кўрди. Рашидхоновга қайтиш муборак бўлсин деб қоламиз ва омад тилаймиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!