Расмий хабар! "Брентфорд" Ўринбоев трансферини эълон қилди

"Пахтакор" футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг "Брентфорд" клубига ижарага берилгани ҳақида хабар бергандик. АПЛ клуби ҳам футболчимиз трансферини расман эълон қилди.

Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар "Брентфорд"да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев "Пахтакор"да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.

Бу ҳақда футболчимизнинг ўзи қуйидагича фикр билдирди:

- Ҳар бир ёш футболчи учун Англия премьер-лигаси каби кучли лигада тўп тепиш орзу саналади. Шундай ажойиб клуб сафига қўшилганимдан ва мақсадларимга секин-асталик билан эришиб бораётганимдан мамнунман. 

Шу ергача етиб келишимда ёрдам берган ота-онамга, "Пахтакор"даги мураббийларга, дўстларимга ва умуман, барча-барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Энди янада қаттиқроқ меҳнат қиламан ва ўзбек футболчиларининг нималарга қодир эканини бутун дунёга кўрсатаман, Худо хоҳласа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
АЛИ
01/02/2024 21:23
Biz daaa salqindagilar ham bor bolam ularni kim uylaydi och ni..ortiqni. Tuq.....degan gap bor hay bolama BOLAM
&
998913335306
01/02/2024 18:05
Европа матбуотида футболчиларнинг хар бир харакати ошкора малумот берилади мухлисларга
&
998913335306
01/02/2024 18:03
Трансфер суммаси сир тутиладими. Нега бизда очикланмайди.
&
Адхамжон Низомов
01/02/2024 17:27
Энди Брендфордга хам мухлислик киламиз.Омад сенга узбек углони.
&
Боратов Даврон 1986 Кудаш
01/02/2024 16:09
Олга насиб булса ука Сити Мю челси каби команда ларга трамплин булади