Расмий хабар! "Бунёдкор" бразил ва серб футболчисини ўз сафига қўшиб олди (фото)

"Бунёдкор" янги футболчилар билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Ўз олдига доимо жиддий мақсадларни қўядиган “Бунёдкор” мавсумни юқори ўринларда якунлаш мақсадида таркибни кучайтирди.

Сўнгги икки кун ичида бир йўла икки нафар хорижлик футболчи “қалдирғоч”га айланди. Хусусан, кеча бразилиялик чап қанот ҳимоячиси Велингтон Таира “Бунёдкор” либосини кийган бўлса, бугун сербиялик ярим ҳимоячи Милан Марчич билан шартнома имзоланди. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Таиранинг сўнгги жамоаси Молдованинг “Бэлць”и бўлса, Марчич мавсумнинг биринчи қисмини ўз юртида “Младост” клубида ўтказган", - дейилади хабарда.

Икки футболчи ҳақида маълумот:

ВЕЛИНГТОН ТАИРА.

Туғилган санаси: 10.04.1996.
Фуқаролиги: Бразилия. 
Амплуаси: чап қанот ҳимоячиси.
Сўнгги клуби: “Бэлць” (Молдова).
Бўйи: 1.78 см. Вазни: 77 кг.

бразили

МИЛАН МАРЧИЧ.

Туғилган санаси: 14.03.1996 йил.
Фуқаролиги: Сербия .
Амплуаси: ярим ҳимоячи.
Сўнгги клуби: “Младост” (Сербия).
Бўйи: 1.85 см. Вазни: 81 кг.

серб

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ADBLOCKER
22/07/2023 19:04
Beg'amov Bunyodkorga qachon kelgan?