Рауль "Реал" учун энг зўр мураббий кимлигини айтди

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес “қироллик клуби” учун энг яхши мураббий кимлигини айтди.

“Зидан – “Реал” учун энг зўр мураббий. Барчамиз у жамоадаги фаолиятини давом эттиришини истаймиз. Зизу “Реал” учун омадли бўлди. У сўнгги икки йил ичида барча совринларни қўлга киритди”, - дейди Рауль.

Маълумот учун, Зидан бошчилигидаги “Реал” 2 йил мобайнида 8та мусобақада ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!