Рауль "Реал"дан кетишга тайёр

"Реал" ёшлар жамоаси бош мураббийи Рауль Гонсалес "қироллик клуби"ни тарк этишга тайёр. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Мутахассис 2019 йилдан бери "қаймоқранглилар" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Сўнги йилларда Рауль кўплаб гранд клубларнинг таклифини рад этиб, "Реал"нинг асосий жамоасини бошқаришга умид қилиб келаётганди.

Манбанинг ёзишича, мураббий энди мадридликларни тарк этишга тайёр. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 30 июнь куни якунига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!