Равшан Эргашев профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади

  • 9 январь, 2018, 01:25
  • 0
  • Бокс

Россияда жорий йилнинг 10 февраль куни профессионал боксчилар ўртасида бокс кечаси ўтказилади.

Мазкур мусобақанинг ўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Равшан Эргашев фаолиятидаги иккинчи жангини ўтказади. У мусобақада россиялик Илья Баландинга қарши рингга кўтарилади.

Равшан бундан олдинги жангида қозоғистонлик Рустам Сваевни техник нокаутга учратган эди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!