Равшан Эрматов ОЧЛдан ўрин олган "Гуанчжоу" - "Бурирам Юнайтед" учрашувини бошқаради

Шу йилнинг 14 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси "G" гуруҳидан ўрин олган дастлабки учрашувда Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" ҳамда Тайланднинг "Бурирам Юнайтед" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Расулов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида Шерзод Қосимов тайинланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!