Равшан Ҳайдаров: Жанубий Кореяга қарши беллашувда энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз

1695

Равшан Ҳайдаров: Жанубий Кореяга қарши беллашувда энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз

Хабарингиз бор, эртага Хитойда U-23 Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро куч синашади.

Бугун мазкур беллашув олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда терма жамоамиз устози Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Ҳозир таркибда ҳеч қандай муаммо йўқ. Барча футболчилар эртанги баҳсга тайёр. Жисмоний, тактик ва руҳий жиҳатдан бўлажак беллашув олдидан ҳавотирим йўқ. Биз Жанубий Кореяга қарши беллашувда энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея бир хил вазиятда. Чукни иккала терма ҳам турнирда 4 тадан ўйин ўтказган.

Японияга қарши баҳсдаги йирик ғалаба ақлбовар қилмас натижа. Жанубий Корея қанақа салоҳиятга эга эканлигини жуда яхши биламиз. Умид қиламанки, шогирдларим бу қарама-қаршиликда ҳам ҳудди охирги учрашувда Японияга қарши кўрсатган ўйинимизни намойиш этишади.

Энди биз Жанубий Корея билан баҳсда ақлли ва жисмонан кучли бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Чунки улар анча кучли рақиб ҳисобланишади. Биз эртага рақибга муносиб қаршилик кўрсатамиз, - дейди Ҳайдаров.