Равшан Ҳайдаров: Рақибимизнинг услубидан келиб чиқиб тактика танлаган эдик

 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Уммонга қарши 3-тур учрашувидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди ва учрашувда терма жамоа муҳим ғалабага эришганини таъкидлади.

“Бугун асосийси натижа кўрсатишимиз шарт эди. Балки чиройли ўйнамаган бўлишимиз мумкин, аммо, бугун асосийси ғалаба қозонишимиз керак эди ва бугун ғалаба қозона олдик. Энг муҳими, ушбу гуруҳдаги мураккаб вазиятдан чиқа олдик ва чорак финалга йўлланмани қўлга киритдик”, - дейди Ҳайдаров.

“Ҳа, Қатарга қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг қийин вазиятда қолган эдик, аммо кейинги икки учрашувда ғалабага эриша олдик. Биз турнирдаги ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз”, - дейди Ҳайдаров.

“Бугунги рақимизнинг ўйин услубидан келиб чиқиб учрашувга тактик режа қилган эдик. Шунинг учун иккинчи таймда биз рақиб дарвозаси томон ҳужумлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилдик. Рақиб дарвозаси томон кўп қарши ҳужумлар қилдик. Энди чорак финал учрашувига тайёргарлик олиб борамиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар уларга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз”, - деди Ҳайдаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!