Равшан Ҳайдаров: Хатоларни кўриб чиқиб, кейинги учрашувда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз

 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Қатарга қарши (0:1) кечган Осиё чемпионати 1-тур учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди ва жамоа бугун кутилганидек ўйин намойиш эта олмаганини таъкидлади.

“Бугунги ўйин тенг курашлар остида кечди. Афсуски, ҳимояда хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Албатта, хатоларни кўриб чиқиб, кейинги учрашувда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз”, – деди Равшан Ҳайдаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!