Райдер нафақага чиққанини эълон қилди

Жаҳон чемпионлиги учун бир неча бор собиқ давогар Жон Райдер боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Қўлқопларимни осиб, профессионал боксдаги фаолиятимни тугатишга қарор қилдим. Охирги 14 йил ичида энг ажойиб мартабага эга бўлдим. Бундан бахтиёрман. Мен фаолиятимни 2010 йилда Бетҳнал Греэнда бошладим ва Аризона штатининг Феникс шаҳрида тугатдим. Ислингтонлик йигит сифатида ёмон ҳикоя ёзмадим. Гарчи профессионал боксдаги фаолиятим якунланган бўлса-да, бокс мендан осонликча қутула олмайди. Мен мураббийлик фаолиятимни бошлашни интиқлик билан кутяпман," - дея Райдернинг сўзларидан иқтибос келтиради Matchroom Boxing.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида 35 ёшли британиялик Хайме Мунгиядан техник нокаутга учраган эди. Бу мағлубият Жоннинг кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди - ўтган йилнинг май ойида у Сауль Альваресга очколар ҳисобида ютқазганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!