"РБ Лейпциг" Вернерни қўйиб юбормоқчи эмас

Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби спорт директори Оливер Минцлафф жамоа раҳбарияти ҳужумчи Тимо Вернерни сақлаб қолишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Тимо – клуб рамзи. У жамоамиз учун жуда ҳам муҳим футболчи. Биз уни қўйиб юборишни истамаймиз. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас”, - дейди Минцлафф.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 21 ёшли футболчига “Реал” ҳамда “Бавария” каби жамоалар жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум Бундеслигада 15та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!