"Реал" Бенземага ўринбосар топди

“Интер”нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икардига Мадриднинг “Реал” жамоаси қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Marca нашри.

Пойтахт клуби бош мураббийи Зинедин Зидан бу футболини Карим Бенземага ўринбосар сифатида қарамоқда. Сабаби франциялик футболчининг сўнгги вақтлардаги ўйини кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилмоқда.

Шунингдек, франциялик мутахассис ҳамюртининг Мадридда “Барселона”га қарши кечган (0:3) баҳсдаги ўйинидан ҳам норози.

Икарди “Интер” шарафини 2013 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. Бу мавсум барча мусобақаларда 17 ўйинда 17 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!