“Реал” етакчилари ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

652

“Реал” етакчилари ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси етакчилари Лука Модрич ва Тони Кроос ПСЖга қарши ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳсини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳар икки футболчи енгил жароҳати туфайли тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Уларнинг Парижга сафари сўроқ остида турибди.

ПСЖ вакиллари Килиан Мбаппе ва Маркиньос ҳам жароҳатидан тикланмоқда. Уларнинг ҳам “Реал” билан ўйинда иштироки аниқ эмас.

Аввалроқ ПСЖ етакчиси Неймар бир неча кун олдин олинган жароҳати сабаб операция қилиниши ва “Реал”га қарши беллашувда майдонга туша олмаслиги маълум қилинганди.