“Реал” ҳимоячиси клуб ўтган йилгидан кучсироқ эмаслигини айтди

 

“Реал Мадрид” клуби ҳимоячиси Ашраф Ҳакими “Сельта”га қарши (2:2) кечган омадсиз ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Қироллик клуби” 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди. Мадридликлар захирада 1 та ўйин билан жами 32 очко жамғарган ҳолда Ла Лигада 4-ўринда бормоқда.

“Бугун” 3 очкони қўлга киритишимиз мумкин эди, аммо биз курашда давом этамиз. Олдинда ўйинлар кўп ва бошни кўтарган ҳолда олға юришимиз керак. Ўйин якунида ҳимояда хатога йўл қўйдик ва рақиб гол уриб, 1 очколик бўлди. Жамоамиз ўтган йилгидан кучсизроқ эмас. Шунчаки рақиблар биз ҳақимизда яхшироқ билишади”, – деди Ҳакими.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!