"Реал" Карвахалга ўринбосар топди

"Спортинг" ҳимоячиси Педро Порро "Реал"нинг қизиқишлари доирасига тушди, деб хабар берди "A Bola" нашри. 

Манбанинг хабарига кўра, испан клуби Поррони 30 ёшли Дани Карвахалга ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Жорий мавсумда 23 ёшли испаниялик футболчи “Спортинг” билан шартнома имзолади ва Португалия жамоаси сафида 13 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. "Тransfermarkt" портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!