"Реал" сўнгги 3 йилда 3 та сардоридан айрилди

"Реал" клуби ҳар мавсум сўнггида узоқ йил жамоада ўйнаган футболчилари билан хайрлашишига тўғри келмоқда. Бу сафар навбат Бенземага келди. 

2021 йилда жамоа сардори Рамос "қаймоқранглилар" сафини тарк этиб, ПСЖга ўтди. Ундан кейин сардорлик боғичи Марселога қолди. Бир мавсумдан кейин бразилиялик ҳимоячи ҳам кетди. Марселодан сўнг капитанликни Карим ўз зиммасига олди ва у анъанани давом эттирди.

Шу тариқа, кетма-кет 3 мавсумдан бери "Реал" 3 та капитанидан айрилди. Қизиқарлиси, жамоани кейинги сардори Кроос ёки Модрич бўлиши мумкин. Улар 2024 йилда Мадриддан кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!