Реднапп: Кейн “Тоттенхэм”ни тарк этади деб ўйламайман

Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби собиқ бош мураббийи Гарри Реднапп жамоа футболчиси Харри Кейн жамоани тарк этмаслигини айтиб ўтди.

“Кейн “Тоттенхэм”дан кетади деб ўйламайман. У жамоада бахтли. У яхши шартларга эга бўлган шартнома имзоласа, бошқа жамоа қидиради деб ўйламаган бўлар эдим.

“Тоттенхэм” бу мавсум ЕЧЛда “Реал”ни мағлуб этди. “Барселона”да эса янги футболчилар етарли ва рақобат жуда юқори. “Тоттенхэм” эса Англиянинг энг кучли 5 клубидан биридир”, – деб айтиб ўтди Реднапп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!