Рибери сафдан чиқди

 

“Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Рибери “Фрайбург” клубига қарши Германия чемпионати 25-тур учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

34 ёшли футболчи ичак инфекциясига чалиниб қолгани туфайли бўлажак беллашувда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.

“У эртага майдонга тушмайди. Бироқ 5 мартдан бошлаб яна машғулотларга қайтишини кутяпмиз”, – деди Юпп Хайнкес.

Бундан ташқари, мюнхенликларнинг яна бир вакили Кингсли Коман Фрайбург сафарини қўйиб юборади. У “Герта” билан учрашувда жароҳат олганди.

Йўқотишларга қарамай, клубда яхши хабарлар ҳам бор. Болдир мушакларини шикастлаб, бир неча ўйинни ўтказиб юборган Хамес Родригес сафга қайтишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!