"Рома" Жекони "Челси"га сотмади

Лондоннинг “Челси” клуби қишки трансферлар даврида “Рома”нинг бир эмас икки футболчисини қўлга киритишни кўзламоқда.

Берилган маълумотларга кўра “аристократлар” нафақат ҳимоячи Эмерсоне дос Сантосга, балки, ҳужумчи Эдин Жекони ҳам ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Бироқ, римликлар спорт директори Рамон Мончи 31 ёшли босниялик футболчи “Рома”га ҳам кераклигини ва у сотилмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси”нинг шорт-листида Питер Крауч («Сток Сити»), Кристиан Бентеке («Кристал Пэлас») ва Фернандо Льорьенте («Тоттенхэм») каби ҳужумчилар ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!