“Рома” кипери ПСЖ ва “Реал”нинг қизиқишларига учради

Италиянинг “Рома” клуби дарвозабони Алиссон Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқиши доирасида турибди.

Sky Sport Italia хабарига кўра, 25 ёшли дарвозабон учун ПСЖ ва “Реал” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Мадридликлар “Атлетико” голкипери Кепа Аррисабалага номзодидан воз кечишди ва энди эътиборни бразилиялик посбонга қаратишди.

Маълумот учун, Алиссон бу мавсум А Серияда 19 баҳсда майдонга тушди ва 9 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб  қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!