"Рома" қишда ўз сафига "Атлетико" ҳимоячисини қўшиб олмоқчи

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Хуанфран фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

AS нашрининг хабар беришича Римнинг “Рома” клуби 32 ёшли испаниялик футболчини қишки трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Айтиш керакки, Хуанфран жорий мавсум “матрасчилар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти. У Ла Лиганинг бор йўғи 8та баҳсида иштирок этган ҳолос.

Маълумот учун, унинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!