Роналдо клубларини сотишни бошлади

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо "Крузейро" жамоасидаги 90% улушини йирик супермаркетлар тармоғи эгаси Педро Лоуренсога сотди. Бразилия матбуоти келишув қийматини 600 миллион риал (тахминан 120 миллион доллар) деб баҳоламоқда. Собиқ футболчи бу акцияларни 2021 йилда 400 миллион риалга сотиб олган.

Роналдо бошчилигида клуб Бразилия иккинчи дивизионидан юқори лигага кўтарилди, бироқ ўтган мавсумда яна қуйи лигага тушиб кетишга яқин келди ва турнир жадвалида 14-ўринни эгаллади.

"Мен жуда қисқача гапираман, кейинги ўринда "Вальядолид". Кейинчалик футбол индустрияси билан боғлиқ иш қиламан. Келажакдаги лойиҳаларда янада масъулиятли бўлишга ҳаракат қиламан", - деди бразилиялик футболчи матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!