Роналдо “Реал”да “Барселона”дан кўра бахтлироқ бўлган

 

“Барселона” ва “Реал Мадрид” кубларининг собиқ аъзоси Роналдо Каталония клубида бразилияликларга нисбатан ёмон муносабат бўлишганини айтди.

“Реал”да ўзимни анча бахтли ҳис қилганман. “Барселона”да ҳам яхши бўлган, аммо сўнгги давр ёмон ўтган. Неймарда ҳам шундай бўлган.

“Барселона”да бразилиялик футболчилар билан доим муаммо бўлган: Неймар, Ромарио, Роналдиньо, мен. Клубдаги фаолиятимиз якунига етиб бораётганида бизга бўлган муносабат ёмонлашиб бораверарди”, – деди Роналдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!