Роналду "Ал-Иттифоқ" билан ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди

Саудия Арабистони чемпионати 17-тури доирасида "Ан-Наср" – "Ал-Иттифоқ" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги голлардан бирини Криштиану Роналду киритди. 38 ёшли португалиялик ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Кетма-кет учинчи марта ғалаба. Биз бундан ҳам кўпроқ нарсани хоҳлаймиз. "Ан-Наср, тўхтама!", - дейди португалиялик футболчи.

Айни дамда риёдликлар Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида "Ал-Ҳилол"дан кейин иккинчи поғонада бормоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Boy Intelligent
23/12/2023 15:01
An nasrdan kora al xilol kuchli korinyapti ochigi. Lekin an nasr champion bolishini istardim. Goat uchun