Роналду фаолиятидаги юбилей голини урди

Криштиану Роналду "Ал-Веҳда" - "Ан-Наср" учрашувининг 21-дақиқасида ҳисобни очди. Португалиялик юлдуз учун ушбу гол барча чемпионатларда урган 500-голи бўлди. 

Маълумот учун, Роналду фаолияти давомида Ла Лигада 311 та, АПЛда 103 та, А Серияда 81 та, Португалия лигасида 3 ва Саудия чемпионатида 5 та гол уришга муваффақ бўлди.

Криштиану покер қилган ўйинда "Ан-Наср" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!