Роналду Мессидан узоқлашди

Осиё майдонларида порлаётган Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилмоқда.

Португалиялик юлдуз “Ан-Наср”нинг “Ал-Ваҳда”га қарши учрашувида рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилиб, хет-трик қайд этди. Бу Роналдунинг охирги бешта ўйиндаги учинчи хет-триги бўлди.

39 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида жами 66-хет-тригини нишонлади. Бу кўрсаткич бўйича Роналду Лионель Мессидан янада узоқлашди. "Интер Майами"нинг аргентиналик футболчи ҳисобида жами 57 та хет-трик бор.

Роналду жорий мавсумда Саудия Арабистони Профессионал лигасида 27 маротаба майдонга тушиб, 32 та гол ва ўнта ассист қайд этди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию