Роналду Португалиядаги энг қиммат уйни сотиб олди. Бу бежиз эмас...

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалиядан 18 миллион евро турадиган вилла сотиб олди, деб хабар бермоқда The Sun нашри.

Уй Португалия пойтахти Лиссабон шаҳридан 40 дақиқалик йўл узоқлигида жойлашган. Вилланинг умумий майдони 2720 квадрат метрни ташкил қилади ва уч қаватдан иборат. Роналду бу ҳовлига эга бўлиш учун 18 миллион евро тўлади ва вилла ўз-ўзидан Португалиядаги энг қиммат турар-жойга айланди.

Вилла 2023 йилнинг январь ойида оиланинг кўчиб келишига тайёр ҳолатга келтирилади.

Мутахассислар Роналдунинг ўз юртидан уй харид қилганини келажакда Португалия жамоаларидан бирига ўтиши мумкинлиги билан боғламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!