Роналдунинг бу рекордини ҳеч ким янгилай олмайди

2024 йили Германияда бўладиган Европа чемпионатининг саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди. Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду квалификация ўйинларида рақиблар дарвозасини ўн маротаба ишғол қилди.

Статистика мутахассислари Европа чемпионатлари тарихида саралаш мусобақаларида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини тузди.

Ромелу Лукаку – Бельгия (21 та гол)

“Евро-2024” саралаш турнирида 14 та гол урган бельгиялик форвард мусобақа тўпурари бўлди. Лукаку Бельгия терма жамоаси сафида жами 113 та учрашувда 83 та тўп киритган.

Роберт Левандовски – Польша (22 та гол)

Роберт Левандовски Европа чемпионатлари саралашидаги умумий голлари сонини 22 тага етказди.

Ҳарри Кейн – Англия (23 та гол)

Ҳарри Кейн Англия терма жамоасининг энг зўр тўпурари ҳисобланади. Унинг умумий голлари сони 62 тани ташкил қилмоқда.

Робби Кин – Ирландия (23 та гол)

Робби Кин ўз юрти терма жамоасида 18 йил ўйнади. Бу вақт мобайнида 148 та учрашувда 68 та тўп киритди. Шулардан 23 таси Европа чемпионатлари саралашига тўғри келди.

Криштиану Роналду – Португалия (41 та гол)

Бу рейтингдаги тўпурарлар 30 ёшдан ўтган. Демак, Роналдунинг 41 та голдан иборат рекордини янгилашга ҳеч кимнинг имкони йўқ. Криштиану терма жамоаси учун энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. У 205 та ўйинда рақиблар дарвозасига 128 та тўп киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!