Россиялик футболчи "Сурхон"ни тарк этди

Иккинчи давра олдидан жамоаларимизда ўзгаришлар кузатилмоқда.

"Сурхон" россиялик футболчи Шамиль Гасанов билан хайрлашди. Томонлар шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришган. 29 ёшли ҳимоячи термизликлар таркибига мавсум аввалида келиб қўшилганди. Бу вақт оралиғида у 4 учрашувда майдонга тушди.

Аввалроқ, Гасанов Москвада тақиқланган модда билан қўлга тушгани хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!