Рўзиқул Бердиев: Футболимизда янги авлод етишиб келмоқда

Хабарингиз бор, кеча "Насаф" ҳамда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Ушбу баҳсдан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда “Насаф” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун ажойиб учрашув бўлди. Равшан Ҳайдаров терма жамоамизга ажойиб футболчиларни жалб етган. Яхши шаклланган жамоа. Ўйинни кўриб шу нарсага амин бўлдимки, футболимизда янги авлод етишимб келмоқда. Бу авлоддан яхши натижаларга умид қилса бўлади. Футболчиларга бўлажак қитъа чемпионатида зафарлар тилаб қоламан, - дейди “аждарлар” устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!