Сакки: Ўзга сайёраликларга ҳар доим вақт керак

"Милан" собиқ бош мураббийи Арриго Сакки "россонерилар" ярим ҳимоячиси Шарл де Кетеларе ҳақида танқидий фикр билдирди. 

"У майдонга тушганда, худди омадсизлардек кўринади. У саросимага тушиб қолган ва худди нимадандир қўрқаётгандек. 

Ҳозир унга қийин. Бироқ унутмаслик керакки, ўзга сайёраликларга ҳар доим вақт керак", - деди Сакки. 

Қайд этиш лозим, де Кетеларе жорий мавсум 15 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига атиги 1 та ассист ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!