Салах: Миср термаси ЖЧ–2018 да ўзгача ўйин кўрсатишига ишонаман

 

2017 йилнинг энг яхши африкалик футболчиси деб топилган Муҳаммад Салах ўз мақсадлари ва ЖЧ–2018 турниридан нималар кутаётгани ҳақида сўзлаб берди.

“Мен Миср тарихидаги энг яхши футболчи бўлишни истайман. Мен нима хоҳлаётганимни ва унга қандай эришиш кераклигини биламан. Ҳар куни меҳнат қиламан ва кучли эканимни ўзимга исботлайман.

Миср термасида яхши футболчилар тўпланган. Африка миллатлар кубогида ёмон иштирок этмадик, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритдик. Бунга муносибмиз деб ҳисоблайман. Миср термаси ЖЧ–2018 да ўзгача ўйин кўрсатишига ишонаман”, – деди Салах.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!