Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистон самбо ассоциацияси катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

19-21 февраль кунлари пойтахтимиз самбо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.

Чемпионат эркаклар (7 та вазн), аёллар (7 та вазн) ўртасида ташкил этилади. Бундан ташқари жанговар самбо (7 та вазн) бўйича ҳам беллашувлар ўтказилади. 

Баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан 600 нафарга яқин спортчи иширок этиши кутилмоқда. Чемпионат Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида ташкил этилади.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!