Самбочиларимиз Уфадаги Гран-прини 7 та медаль билан якунлашди

Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида самбо бўйича Гран-при турнири якунланди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этаётганликлари ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Кеча вакилларимиз мусобақада 1 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритишганди.

Бугун мусобақанинг иккинчи куни доирасида вакилларимиз 4 та медалга эга чиқишди. Жанговар самбо йўналишида Шариф Кушаев олтин медални қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасидаги самбо йўналишида Элёр Ҳожимаматов, Неъмат Ёқубов ва Нурбек Тўраев бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, вакилларимиз Гран-прини 2 та олтин ва 5 та бронза медали билан якунлашди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги самбочиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)
-71 кг: Шариф Кушаев (жанговар самбо)

Бронза:

-88 кг: Элёр Ҳожимаматов
-98 кг: Неъмат Ёқубов
+98 кг: Нурбек Тўраев
-71 кг: Дилшодбек Йўлдошев
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!