Самвел Бабаяннинг Armenian report сайтида эълон қилинган мақоласига жавоби

«Сизнинг провакацион мақолангизни ўқиб мен тааажжубга тушдим: сизнинг асл вазиятдан хабардор бўлмай туриб, бизнинг мамлакатимизда миллатчилик борлиги ҳақида ёзишга қандай маънавий ҳаққингиз бор? Мен, Бабаян Самвел, шу буюк мамлакатнинг фуқароси эканлигимдан фахрланаман. Мен ўзбек маҳалласида туғилиб ўсдим, гапиришни ўрганиб, илк айтган сўзларим ҳам ўзбекча бўлган. Менга ўз ватанимга бўлган муҳаббат ва ватанпарварлик руҳи она сути билан кирган, ўз фарзандларим ва Ўзбекистон фахри бўлган шогирдларимга ҳам шундай тарбия бераман. Менинг мамлакатим ўта бағрикенг, миллати ва динидан қатъи назар, ҳар қандай инсонга ўзини намоён этиш учун имконият эшикларини очиб беради. Менинг арман эканлигим ва мамлакат бош терма жамоаси бош мураббий этиб тайинланганимнинг ўзиёқ бундан далолат бериб турибди ва бундай мисоллар жуда кўп.

Сизнинг Ўзбекистон ва ўзбек халқи тўғрисидаги сўзларингиз масъулиятсиз ва жинояткорона. Мен бу халқ ва мамлакат ҳақида тўхтамасдан сўзлаб беришим мумкин, лекин бундай қилмайман, чунки бу ўлканинг қандай эканлигини бутун дунё аҳли билади. Бу ерга бир марта келган киши Ўзбекистонни севиб қолмасдан иложи қолмайди. Мен сиздан келгусида мен фуқароси бўлган ва фуқароси эканлигимдан фахрланадиган жонажон Ўзбекистонимга дахлдор бундай шов-шувли ва асоссиз баёнотлар билан чиқиш қилмасликни сўрайман. Сиз ўзи кимсизки, ўз ватанига ва халқига хизмат қилишга ўзини бахшида этган президентимизга баҳо берсангиз? Менинг ҳар бир сўзимга бу барокатли заминда асрлар бўйи яшаб келаётган барча арманлар қўшилади. 

Менинг жонажон Ўзбекистоним ҳақидаги нуқсонли ва бузуқ фикрларининг тўғирлаб олиш учун, провакацион мақолалар ёзишдан аввал сиз бу ерга келиб турли миллат ва элат вакиллари нечоғлик дўст ва ҳамжиҳат бўлиб яшашаётгани, мамлакатимиз нақадар динамик ривожланаётгани, жаҳон аренасида тобора обрў-эътибор қозонаётганини кўрсангиз зарар қилмасди. Менинг дисквалификациям бу иш билан боғлиқ ҳолат, мен буни ҳеч ким билан муҳокама қилмоқчи эмасман, бўлиб ҳам, сиздай инсон билан ва ҳар бир ҳаракатим учун ўзим жавоб беришга тайёрман. Ушбу провакацион мақолани ёзаётганингизда, билмайман, қандай мақсадларни кўзлагансиз. Лекин журналистик ахлоқ қоидаларига мувофиқ, сиз мендан ва бу заминда яшаётган бошқа армандан миллатлараро муносабатлар ҳақида сўрашингиз керак эди. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, мен сиздан узр сўрашни талаб қиламан ва реал ахборотларга эга бўлмасдан бундай мавзуларни кўтаришдан аввал масъулиятлироқ бўлишни сўрайман».

Р.S. Манба:kun.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!